Саудия Арабистони Про-лигасининг 13-турида «Ал Ҳазм» ўз майдонида «Ан Наср»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Беллашувдаги ягона гол 26-дақиқада Самю Кошта томонидан урилди. «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду баҳсни тўлиқ ўтказди.
Ушбу натижадан сўнг «Ан Наср» 31 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Ал Ҳазм» эса 10 очко билан 15-поғонада қолди.
Саудия Пролигаси. 13-тур
Ал Ҳазм — Ан Наср 0:1
Гол: Самю Кошта 26.
Ал Ҳазм: Штанек, Танкер, Ал-Дахил, Сауд Ал-Рашед, Ал-Шанкити (Сайюд, 68), Ал-Нахли, Бах, Мугиша (Ал-Шамрани, 79), Муҳаммад Ал-Ҳамдани (Ал-Двеҳе, 79), Аколатсе (Диаките, 68), Пюлюлю.
Ан Наср: Бенто, Бушал, Ал-Амри, Иниго Мартинес, Аман Авад, Самю Кошта, Ал-Гамди (Ал-Ҳамдан, 66), Габриел Анжело (Ал-Хайбари, 83), Мане (Яҳя, 89), Феликс (Гариб, 89), Роналду.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади