Live
3
Ўзбек

Феликс Европа футболига қайтишни орзу қилмоқда

Футбол
28 ноябр, 10:46
Жоау 2025 йил июл ойида «Челси»дан 30 миллион евро эвазига Риёд клуби сафига ўтган эди.
Феликс Европа футболига қайтишни орзу қилмоқда
Фото: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Жоау Феликс Европа футболига қайтиш истаги борлигини тан олди.

«Европага қайтишни орзу қиламан. Бу жорий йилдами, келаси йилдами ёки икки йилдан кейинми — билмайман. Аммо Европага қайтиш ва Европа футболида янада кўпроқ завқ олиш истагим бор.

Испания, Италия, Англия, Франция ёки Германиянинг йирик клубларидан бирига ўтишни хоҳлайман. Аввал ҳам катта жамоаларда ўйнаганман ва шу йўналишда фаолиятимни давом эттирмоқчиман.

Кимдир менга қизиқиш билдиришини курамиз, шундан сўнг энг яхши қарорни қабул қиламиз. Аммо ҳозирги вақтда бор эътиборимни «Ан Наср»га кўпроқ совринлар қўлга киритишда ёрдам беришга қаратганман.

Апрел-май ойларидан кейин, шартномам якунланишига яқинроқ, вазиятни батафсил кўриб чиқамиз. Қандай таклифлар борлиги, нималарни амалга ошириш мумкинлиги, қаерга бориш ёки жамоада қолиш имкониятларини муҳокама қиламиз. Ҳозир бу мавзуни кўтаришни истамайман, бу ҳақда бир неча ойдан кейин ўйлаймиз», — дея Феликснинг сўзларини келтирмоқда Португалиянинг Record нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жоау 2025 йил июл ойида «Челси»дан 30 миллион евро эвазига «Ан Наср» сафига ўтган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
Бугунги янгиликлар