Live
4
Ўзбек

Снейдер: «Роналду — ҳақиқий афсона. Машғулотга ҳаммадан олдин келиб, охирида кетарди»

Футбол
28 ноябр, 11:00
    14
Нидерландиялик собиқ футболчи португалиялик ҳужумчи билан бирга ўйнаган даврларини эслади.
Снейдер: «Роналду — ҳақиқий афсона. Машғулотга ҳаммадан олдин келиб, охирида кетарди»
Foto: Getty Images
28.11.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Al Hazem Al Hazem 0 : 1 Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд

«Реал» ва Нидерландия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Уесли Снейдер Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган пайтлари ҳақида гапирди.

«У ажойиб инсон. Криштиану Роналду кўпчилик ўйлагандек одам эмас. У биздан бири эди, яхши йигит. Автобуснинг орқа қисмида доимо бирга ўтирардик, тинимсиз суҳбатлашардик. Бундан ташқари, у жуда ҳазилкаш!

Ҳозир ҳам баъзида уни кўриб қоламан, у ҳамон ўша-ўша. Мен учун у ҳақиқий афсона. Роналду — бу сайёрада кўрилган энг яхши футболчилардан бири. Биз уни кўпроқ ҳурмат қилишимиз керак. Криштиану тўлиқ ҳурматга лойиқ! У доимо машғулотга ҳаммадан олдин келар, охирида эса кетарди», — дея Снейдернинг сўзларини Тhe Touchlinе келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Снейдер ва Роналду 2009/10 йилги мавсумда «Реал» сафида бирга тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Al Hazem Al Hazem
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

14 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар