Бугун
75
Ўзбек

Месси ва Суареснинг дубли «Интер Майами»га «Ди-Си Юнайтед» устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди

Футбол
10 октябр, 22:58
    8
МЛС 28-тури доирасидаги баҳс якунига етди.
Месси ва Суареснинг дубли «Интер Майами»га «Ди-Си Юнайтед» устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди
Фото: Gettyimages
10.10.2026 FT MLS USA Интер Майами Интер Майами 4 : 0 Ди Си Юнайтед Ди Си Юнайтед

«Интер Майами» ва «Ди-Си Юнайтед» ўртасидаги МЛС учрашуви якунланди. Баҳс Форт-Лодердейлда майамиликларнинг уй стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Голларга уругвайлик форвард Луис Суарес ва аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, «Интер Майами» МЛСдаги беш ўйиндан иборат ғалабасиз серияни тўхтатди.

Аввалроқ жамоа тўрт марта дуранг ўйнаб, бир марта мағлуб бўлганди. «Ди-Си Юнайтед» эса сўнгги уч ўйинда иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Маълумот учун, МЛСнинг навбатдаги турида «Интер Майами» «Ню-Йорк Сити» билан, «Ди-Си Юнайтед» эса «Ню-Йорк Ред Буллз» жамоаси билан рўбарў келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Ди Си Юнайтед Ди Си Юнайтед
  • MLS USA MLS USA
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар