Live
3
Ўзбек

Винисиус: «Жамоам ва мухлислардан узр сўрайман»

Футбол
11 октябр, 01:59
    14
Бразилиялик футболчи жамоа ғалабаси ва ўзининг четлатилиши ҳақида гапирди.
Винисиус: «Жамоам ва мухлислардан узр сўрайман»
Фото: Gettyimages
10.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 1 : 0 Вильярреал Вильярреал

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Винисиус Жуниор жамоанинг Испания чемпионати 8-тури доирасидаги баҳсда «Вилярреал» (1:0) устидан қозонган ғалабаси ва ўзининг четлатилгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Ўйиннинг 74-дақиқасида Винисиус рақибнинг сочларидан ушлаб қолгани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

«Хурсандчилик давом этади… Жамоам ва мухлислардан узр сўрайман», — деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Испания чемпионати 8-туридан кейин «Реал» 18 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Минимал ҳисобда мағлуб бўлган «Вилярреал» эса 8 очко билан жадвалнинг 13-поғонасини банд этган. Якка пешқадам ҳамон «Барселона», каталонияликлар ҳисобида 24 очко мавжуд. Иккинчи — «Атлетико» (19 очко).

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 9-турида «Реал» 18 октябр санасида «Севиля» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

14 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар