Live
1
Ўзбек

Диоманде: «Бу голни жуда узоқ кутдим»

Футбол
11 октябр, 03:00
«Қироллик клуби» вингери мадридликлар сафидаги дебют голи ҳақида гапирди.
Диоманде: «Бу голни жуда узоқ кутдим»
Фото: Gettyimages

«Реал Мадрид» яримҳимоячиси Ян Диоманде Испания чемпионати 2026/2027-йилги мавсум 8-туридан ўрин олган «Вилярреал»га қарши ўйинда (1:0) урган голига изоҳ бериб ўтди. Беллашув Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтди.

«Яхши ўйин бўлди. Биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз ва бугун бунга эришдик. Мен бахтлиман.

Биринчи голимни узоқ кутдим. Ўзим учун ҳам, жамоа учун ҳам хурсандман. Ўша вазиятда, менимча, фақат битта йўл бор эди: тўпни қабул қилиш, бурилиш ва зарба бериш», - дея Диоманде сўзларидан иқтибос келтиради клубнинг расмий сайти.

Маълумот учун, Испания чемпионати 8-туридан кейин «Реал» 18 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Минимал ҳисобда мағлуб бўлган «Вилярреал» эса 8 очко билан жадвалнинг 13-поғонасини банд этган. Якка пешқадам ҳамон «Барселона», каталонияликлар ҳисобида 24 очко мавжуд. Иккинчи — «Атлетико» (19 очко).

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 9-турида «Реал» 18 октябр санасида «Севиля» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар