Live
1
Ўзбек

Модрич: «Ғалаба — бу қайта-қайта ҳис қилгинг келадиган туйғу»

Футбол
11 октябр, 03:30
Хорватиялик яримҳимоячи ўзининг узоқ йиллик фаолияти сири нимада эканлигини айтиб берди.
Модрич: «Ғалаба — бу қайта-қайта ҳис қилгинг келадиган туйғу»
Фото: Gettyimages

Хорватиялик яримҳимоячи Лука Модрич ўзининг спортдаги узоқ фаолияти сирларидан бири билан ўртоқлашди — ҳозир у 41 ёшда, аммо ҳали ҳам энг юқори савияда ўйнашда давом этмоқда.

«Мен доим айтаман: бир марта ғалаба таъмини тотиб кўрсанг, яна ўша туйғуни бошдан кечиргинг келаверади. Айнан шу нарса мени олдинга ундайди — ва энг муҳими, ўз ишимга бўлган муҳаббат. Мендан кўпинча бунинг сири нимада деб сўрашади, лекин ҳеч қандай сир йўқ. Менимча, энг муҳими — қилаётган ишингни севиш ва бор кучингни сарфлашдир. Мен деярли 24 соат давомида ўз ишим — футбол билан яшайман. Айнан шу нарса мени олдинга ундайди, яна ғалаба қозонишга интилиш ва курашни давом эттиришга мажбур қилади. Чунки мен жуда қизиқувчан одамман ва ҳар доим бошқалар билан рақобатлашишни ёқтираман» - деди Модрич pianetamilan.it сайтига.

Узоқ йиллар мобайнида «Реал» шарафини ҳимоя қилган Лука ҳозирда Италиянинг «Милан» клуби сафида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар