Live
15
Ўзбек

Башар Ресан: «Қийин баҳсга тайёрмиз»

Футбол
11 октябр, 08:37
«Ал Қодсия»га қарши ўйин олдидан «Пахтакор» яримҳимоячиси жамоанинг тайёргарлиги ҳақида гапирди.
Башар Ресан: «Қийин баҳсга тайёрмиз»
Foto: Paxtakor FK
12.10.2026, 09:45 Осиё Чемпионлар Лигаси Пахтакор Пахтакор - : - Аль-Кадисия Аль-Кадисия

«Ал Қодисия»га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида «Пахтакор» яримҳимоячиси Башар Ресан бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Албатта, қийин баҳс бўлади. Рақибимиз сўнгги икки мавсум давомида Саудия Арабистонининг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб келмоқда. Биз ҳам, улар ҳам яқинда чемпионат доирасида биттадан ўйин ўтказдик.

Ҳозир биз тайёрмиз. Биласиз, саккиз нафар футболчимиз миллий терма жамоалар сафида бўлди. Улар Ўзбекистон, Ироқ ва бошқа мамлакатларга сафар қилишди. Футболчилар эндигина қайтиб келишди ва вақтларининг катта қисмини тикланишга сарфлашди.

Биз ушбу баҳсга яхши тайёргарлик кўряпмиз ва эртага мухлисларимизни стадионда кутиб қоламиз. Иншааллоҳ, яхши натижага эришамиз. Бу ўйиннинг қийин кечишини ҳамма билади ва биз бунга тайёрмиз», — деди Ресан.

Эслатиб ўтамиз, «Ал Қодисия»га қарши баҳс 12 октябр куни соат 18:45 да Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Аль-Кадисия Аль-Кадисия
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар