«Пахтакор» бош мураббийи Эмилиан Карас Элит Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Ал Қодисия»га қарши учрашув олдидан рақиб ва жамоасининг тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди.
«Рақиб сафида юқори савияли футболчилар бор. Жамоа яхши ўйин кўрсатмоқда, сўнгги учрашувида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Уларнинг ўйинини таҳлил қилдик. Майдонда яхши ҳаракат қилиб, ижобий натижага эришишга интиламиз.
Карас рақиб ҳужумда кучли эканини, ҳатто ҳимоячилари ҳам олдинги чизиққа фаол қўшилишини таъкидлади. У кучли ва заиф жиҳатлар ҳақида баҳсдан кейин батафсил гапиришини билдирди.
Шунингдек, мураббий Санжар Қувватов ва Владимир Назаровни тенг савияли дарвозабонлар деб атади. Шу билан бирга, асосий таркибда ким ўйнаши ҳали ҳал қилинмагани таъкидланди.
«Иккала дарвозабон ҳам учрашувга тайёрланмоқда. Ким майдонга тушишини эртага кўрасиз», — деди Карас.