Live
13
Ўзбек

Испаниялик журналист: «Моуринио жамоани ақлдан оздиряпти ва томоша уюштиряпти»

Футбол
11 октябр, 06:20
Маноло Лама «Реал» бош мураббийини кескин танқид қилди.
Испаниялик журналист: «Моуринио жамоани ақлдан оздиряпти ва томоша уюштиряпти»
Фото: Getty Images
10.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 1 : 0 Вильярреал Вильярреал

Испаниялик радиобошловчи ва спорт шарҳловчиси Маноло Лама «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриниони «Вилярреал»га қарши учрашув вақтидаги хатти-ҳаракатлари учун кескин танқид қилди.

«Моуринио ўз хатти-ҳаракатлари билан жамоасига ҳам таъсир қилади. У футболчиларни том маънода ақлдан оздиряпти, уларни асабийлаштиряпти ва ҳакамларга максимал босим ўтказиш учун трибуналарни ҳам қўзғатяпти. Унинг барча ҳаракатлари — шунчаки театр.

Жозе инқирозли вазиятда ҳамманинг эътиборини чалғитиш учун шляпасидан қуён чиқарадиган айёр сиёсатчиларни эслатади. У атрофдагилар ҳақиқий муаммоларни эмас, айнан шу қуённи муҳокама қилиши учун шундай қилади», — дея Ламанинг сўзларини келтиради COPE нашри.

Маълумот ўрнида, «қаймоқранглилар» Ла Лиганинг 8-турида «Вилярреал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 62-дақиқасида Диоманде ягона гол муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар