Бугун
75
Ўзбек

Чуамени Винисиусни четлатиш ҳақида: «Ҳакамлар нега қизил кўрсатганини тушунмаяпман»

Футбол
11 октябр, 04:57
Мадрид клуби яримҳимоячиси бразилиялик жамоадоши четлатилгани ҳақида фикрларини билдирди.
Чуамени Винисиусни четлатиш ҳақида: «Ҳакамлар нега қизил кўрсатганини тушунмаяпман»
Фото: Gettyimages
10.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 1 : 0 Вильярреал Вильярреал

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Орелен Чуамени бразилиялик жамоадоши Винисиус Жуниорнинг Ла Лига 8-тури доирасида (1:0) «Вилярреал» билан баҳснинг 73-дақиқасида четлатилгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер рақиб дарвозасини ишғол қилишдан сал аввал, меҳмонлар яримҳимоячиси Натан-Дилан Салибани сочидан ушлаб қолган. Бош ҳакам ушбу эпизодни VAR орқали такроран кўриб, голни бекор қилди ва Винисиусга қизил карточка кўрсатди.

«Ҳакамларга нима бўлаётганини тушуна олмаяпман. Улар нима сабабдан бу қизилни кўрсатганини тушунмадим.

Ғалабадан хурсандман, чунки биз яхши биламиз, «Вилярреал» — ажойиб жамоа. Шубҳасиз, биз ўйинимизни янада кучайтира олишимизни биламиз, аммо миллий жамоалар ўйинлари учун бўлган уч ҳафталик танаффусдан кейин буни тезда амалга ошириш мушкул вазифа. Энг муҳими — ғалаба», - деди Чуамени «қаймоқранглилар» телевидениесига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар