«Челси», «Ливерпул» ва Англия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Жо Коул Англия Премер-лигаси раҳбариятини лиганинг амалдаги молиявий қоидаларини қайта кўриб чиқишга чақирди, унинг фикрича, шу йўл билан бошқа жамоаларда ҳам чинакамига чемпионлик учун курашиш имконияти пайдо бўлади.
«Агар гап тарихий грандлар — «Ливерпул», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳақида кетса, бошқа клублар улар билан рақобатлашиш имкониятига эга эмас. Хўш, биз яна эллик йил давомида фақат «Арсенал», «Юнайтед» ва «Ливерпул»нинг ғалаба қозонишини кузатишимиз керакми? Мавжуд қоидаларни ўзгартириш орқалигина бошқа жамоалар ҳам тенг даражада ғолиблик учун рақобатлаша оладиган вазият яратишимиз мумкин» - деди Коул TNT Sports студиясида.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади