Live
4
Ўзбек

«Реал» Винисиуснинг агрессив хатти-ҳаракатидан хавотирда

Футбол
11 октябр, 05:10
Бразилиялик вингер «Вилярреал»га қарши баҳсда қизил карточка олган эди.
«Реал» Винисиуснинг агрессив хатти-ҳаракатидан хавотирда
Foto: Getty Images
10.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 1 : 0 Вильярреал Вильярреал

Мадриднинг «Реал» клуби Винисиус Жуниорнинг Испания чемпионати 8-тури доирасида «Вилярреал»га қарши кечган баҳсдаги хатти-ҳаракатларидан хавотирга тушди. Ушбу баҳсда мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, бразилиялик вингер иккинчи бўлимда майдондан четлатилди.

Тhe Touchlinе нашри хабарига кўра, «Реал» вакиллари футболчининг қизил карточка олганидан жиддий ташвишда. Клубда Винисиус ўз ҳиссиётларини назорат қилишни ўрганган, деб ҳисоблашган. Бироқ унинг сўнгги хатти-ҳаракати аввалги одатлари яна қайтиши мумкинлиги борасида хавотир уйғотган.

Винисиуснинг майдондаги ўзини тутиши Мадрид клуби учун муҳокама мавзусига айланган. Жамоа раҳбарияти футболчининг ҳиссиётларини назорат қилиши ва бундай вазиятларнинг такрорланмаслиги муҳим деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Вилярреал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг Жозе Моуринио бошқарувидаги «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар