Live
13
Ўзбек

Киммих: «Бу бизнес қандай ишлашини яхши биламан»

Футбол
11 октябр, 06:05
Германия миллий жамоаси сардори ОАВда авж олган баҳсларга муносабат билдирди.
Киммих: «Бу бизнес қандай ишлашини яхши биламан»
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси сардори ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби яримҳимоячиси Йозуа Киммих миллий жамоа асосий таркибидан кафолатланган ўрнига эга бўлиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида Германия оммавий ахборот воситаларида авж олган баҳсларга муносабат билдирди.

«Ростини айтсам, бу гап-сўзларни атайлаб кузатиб бормадим. Лекин атрофда нималар бўлаётганини у ёки бу тарзда барибир билиб оласиз.

Мен профессионал футболда 12 йилдан бери фаолият юритяпман ва бу бизнес қандай ишлашини жуда яхши биламан.
Мен эътибор қаратишим мумкин бўлган ва қаратишим шарт бўлган ягона нарса — майдондаги ўз ўйиним сифати.

Ҳозир ҳам шунга эътибор қаратяпман, сўнгги 11 йил давомида ҳам шундай қилганман ва бундан кейин ҳам худди шу тарзда давом этаман», — дея Киммихнинг сўзларини келтиради Sky Sports Germany.

Маълумот ўрнида, Киммих сўнгги FIFA кунлари доирасида Германия миллий жамоасининг 2 та учрашувида майдонга тушди. «Немис машинаси» эса 4 та баҳсда 1 марта ғалаба қозонди, 2 марта дуранг ўйнади ва 1 бор мағлубиятга учради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар