Германия миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос Португалия миллий жамоасидаги ўйини учун танқидга учраётган Криштиану Роналдуни ҳимоя қилди.
«Криштиану асосий таркибда машҳурлиги учун эмас, балки ҳанузгача жарима майдонидаги энг яхши ҳужумчи бўлиб қолаётгани учун ўйнаяпти», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Madrid Xtra нашри.
Қайд этиш лозим, Кроос ва Роналду 2014 йилдан 2018 йилгача «Реал» сафида бирга тўп тепишган. Улар шу даврда Чемпионлар Лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиқишган.
Маълумот ўрнида, 41 ёшли Криштиану Португалия миллий жамоаси сафида 234 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол урган. У ҳар икки кўрсаткич бўйича миллий жамоалар футболчилари орасида жаҳон рекордчиси ҳисобланади.
Аввалроқ Роналдунинг ноябр ойида Португалия миллий жамоасига қайтиши маълум қилинганди.