Live
17
Ўзбек

Беллингҳэм майдондан четлатилган Винисиусни қўллаб-қувватлади

Футбол
11 октябр, 07:35
Бразилиялик футболчи «Вилярреал»га қарши ўйинда қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этганди.
Беллингҳэм майдондан четлатилган Винисиусни қўллаб-қувватлади
Фото: Getty Images
10.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 1 : 0 Вильярреал Вильярреал

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм жамоадоши Винисиус Жуниорга мурожаат қилди. Бразилиялик футболчи Ла Лиганинг 8-тур доирасидаги «Вилярреал»га қарши учрашувда майдондан четлатилган эди.

«Ҳар доим ёнингдаман», — дея англиялик футболчининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо. Қайд этиш лозим, Винисиус учрашувни захира ўриндиғида бошлаб, 52-дақиқада Трент Александер-Арнолд ўрнига майдонга тушди. 72-дақиқада эса у тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Шу тариқа, футболчи майдонда атиги 20 дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир киши кам бўлиб қолган «Реал» 1:0 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолди. Ягона голни Ян Диоманде уришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг «қироллик клуби» очколари сонини 18 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Вилярреал» эса 8 очко тўплаган ҳолда 11-поғонани банд этиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар