«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси МЛСда навбатдаги рекордни қайд этди. 39 ёшли футболчи «Ди Си Юнайтед»га қарши баҳсда дубл қайд этиб, жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Inter Miami News Hub хабарига кўра, Месси МЛС тарихида кетма-кет уч мавсум давомида камида 35 та голли ҳаракатда иштирок этган илк футболчига айланди. Аргентиналик футболчининг ушбу мавсумдаги ҳисобида 23 та гол ва 13 та голли узатма бор.
Месси ўтган мавсумда чемпионатда жамоасининг 48 та голида бевосита иштирок этган. 2024 йилги мавсумда эса унинг ҳисобида 36 та голли ҳаракат бўлган. Ушбу мавсумда ҳам у 36 та голли ҳаракатни амалга оширди.
Месси айни пайтда МЛС 2026 мавсумининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.