Live
17
Ўзбек

«Ан Наср» — «Нефтчи» баҳсига ҳакамлар тайинланди

Футбол
11 октябр, 08:20
ОФК Элит Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган беллашувни хитойлик ҳакам Ма Нинг бошқаради.
«Ан Наср» — «Нефтчи» баҳсига ҳакамлар тайинланди
Foto: Getty Images
12.10.2026, 14:15 Осиё Чемпионлар Лигаси Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд - : - Нефтчи Нефтчи

«Нефтчи» 12 октябр куни ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 2-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клубига қарши майдонга тушади.

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) мазкур баҳс учун ҳакамлар ва бошқа расмийларни тайинлади.

Беллашувнинг бош ҳаками хитойлик Ма Нинг бўлади. Унга ҳамюртлари Чжоу Фей ва Луо Чжен ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Чжан Лей бажаради.

VAR ҳаками этиб Фу Мин, унинг ёрдамчиси сифатида Ду Сянхин тайинланган.

Баҳс комиссари ливанлик Бассем Эз Зуҳаири, ҳакамлар инспектори эса иорданиялик Исмоил Аднан Исмоил Алхоф бўлади.

Маълумот учун, «Ан Наср» — «Нефтчи» ўйини 12 октябр куни Тошкент вақти билан соат 23:15 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Нефтчи Нефтчи
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар