Live
17
Ўзбек

Ҳоланд «Манчестер Сити» мухлисларига мурожаат қилди

Футбол
11 октябр, 08:15
Норвегиялик ҳужумчи клуб мухлисларини бирдамликни сақлашга ва жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди.
Ҳоланд «Манчестер Сити» мухлисларига мурожаат қилди
Foto: Getty Images
11.10.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Англия клуби лига молиявий қоидаларини бузган деб топилгани юзасидан комиссия чиқарган қарорга муносабат билдирди. Шунингдек, у жамоа мухлисларига мурожаат қилиб, уларни қийин вазиятда ҳам бирдам бўлишга чақирди.

«Биз бирга бўлишимиз керак. Ягона жамоа бўлиб қолишимиз ва ижобий кайфиятни сақлашимиз шарт. Ҳаётда нима содир бўлишидан қатъи назар, юзимизда доимо табассум бўлиши керак.

Шунинг учун ижобий кайфиятни сақлашимиз, фақат олдинга қарашимиз, майдонда ғалаба қозонишда давом этишимиз ва ўйиндан завқ олишга ҳаракат қилишимиз лозим. Бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз ва меҳр улашишимиз керак. Бирга бўлинг, бу йўлдан завқланинг ва табассум қилинг.

Мен бу шаҳарни чин қалбимдан яхши кўраман ва мухлисларимиз учун жуда қайғураман. Чунки ўзимни ҳам клуб мухлиси деб биламан ва уларнинг барча ҳиссиётларини баҳам кўраман», — деди Ҳоланд Sky Sports эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар