Live
26
Ўзбек

Мареска Ҳоланд «Ливерпул» билан ўйинга қандай ҳолатда етиб келаётгани ҳақида маълумот берди

Футбол
10 октябр, 07:52
«Шаҳарликлар» устози норвегиялик форварднинг ҳолати ва бўлажак ўйинга тайёргарлик ҳақида гапирди.
Мареска Ҳоланд «Ливерпул» билан ўйинга қандай ҳолатда етиб келаётгани ҳақида маълумот берди
Фото: Gettyimages
11.10.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска «Ливерпул» билан ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

«Ниҳоят! Ҳаммаси жойида. Ҳаммаси жойида. У Марбеляда бир неча кун дам олди, голф ўйнади, ўзини тиклади ва «Энфилд»даги ўйинга тайёр бўлди. Унинг аҳволи яхши», - деди Мареска матбуот анжуманида.

Маълумот учун, янги мавсумда Ҳолланд барча мусобақаларни ҳисобга олганда еттита ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премер-лигаси 6-туридан ўрин олган «Ливерпул» - «Манчестер Сити» беллашуви 11 октябр, якшанба кунига режалаштирилган бўлиб, ўйин Тошкент вақти билан 20:30да чалинади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар