Live
9
Ўзбек

ОКМК «Навбаҳор» билан кечган ўйинда ишлаган ҳакамларнинг қарорлари юзасидан расмий баёнот берди

Футбол
11 октябр, 10:10
    12
Клуб ЎзФҲМ раҳбариятининг бу вазият бўйича адолатли қарорини кутиб қолишини маълум қилди.
ОКМК «Навбаҳор» билан кечган ўйинда ишлаган ҳакамларнинг қарорлари юзасидан расмий баёнот берди
Фото: FC Navbahor

Олмалиқнинг ОКМК клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор»га қарши учрашувдаги баҳсли ҳакамлик қарорлари юзасидан муносабат билдирди.

«Суперлига 23-тур доирасидаги ОКМК — «Навбаҳор» учрашуви давомида ва якунида юз берган бир қанча баҳсли вазиятлар нафақат майдондаги, балки VARдаги ҳакамлар қарорлари юзасидан шикоят ёзиш учун етарли.

Лекин яқиндагина ЎзФҲМ ва клуб раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувдаги ўзаро келишув юзасидан расмий шикоят киритмадик.

ЎзФҲМ раҳбариятининг бизни ишонтирганидек, бундан буён ҳакамлар юзасидан шикоят ёзилиши шарт эмас, энди ўзимиз нотўғри қарор чиқарган ҳакамларни жазолаймиз, деб айтган ваъдаларига ишонган ҳолда, уларнинг адолатли қарорини кутиб қоламиз», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ОКМК — «Навбаҳор» баҳсида томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

12 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар