Live
12
Ўзбек

Еличич: «Балки, айни дамда Дориев Суперлигадаги энг яхши футболчидир»

Футбол
11 октябр, 10:38
«Локомотив» бош мураббийи «Сўғдиёна»га қарши баҳс, Сардор Мирзаевнинг ҳолати ва Люпчо Дориев ҳақида гапирди.
Еличич: «Балки, айни дамда Дориев Суперлигадаги энг яхши футболчидир»
Foto: Lokomotiv

«Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 23-тури доирасида «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Мутахассис жамоасининг ўйини, Сардор Мирзаевнинг жисмоний ҳолати ва Люпчо Дориевнинг маҳорати ҳақида гапирди. Бу ҳақда «темирйўлчилар» матбуот хизмати хабар берди.

«Жуда оғир баҳс бўлди. Ҳозир барча жамоалар курашмоқда. Ўйиндан мамнунман, биз баҳсни назорат қилдик ва тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Битта хато вазиятни қийинлаштириб юборди. Шунга қарамай, ўз ўйинимиздан мамнунман.

ФИФА кунларидан кейинги танаффусдан сўнг илк баҳсимизни ўтказдик. Майдон сифати сабаб тўпни кўп йўқотдик ва айрим вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Шунга қарамай, танаффусдан кейинги илк ўйинимиз ёмон бўлмади. Энди янада кучайишимиз керак.

Сардор Мирзаев икки йил давомида футболдан четда қолганидан кейин ўзини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу йил жисмоний ҳолатини яхшилаш учун катта меҳнат қиляпти ва бу ўз самарасини бермоқда. 35–36 ёшда бундай юқори савиядаги баҳсларда қатнашиш осон эмас.

Люпчо Дориев жуда юқори савиядаги футболчи. Балки, айни дамда Суперлигадаги энг яхши футболчидир. У тўпни ўзида сақлашни яхши кўради ва кўплаб вазиятларда хавф туғдиради. Агар унинг учун бўш ҳудудлар яратиб берилса, янада хавфлироқ бўлиши мумкин», — деди Еличич.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» Суперлиганинг 23-тури доирасида меҳмонда «Сўғдиёна»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар