Live
10
Ўзбек

Дзюдо. Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Бошқалар
11 октябр, 11:06
Боку шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий дастурида вакилларимиз шоҳсупага кўтарилди.
Дзюдо. Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Foto: Olypmicuz

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати якунига етмоқда. Мусобақанинг сўнгги кунида ўтказилган аралаш жамоавий баҳсларда Ўзбекистон миллий жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртларимиз саралаш босқичида Германия ва Грузия жамоаларини мағлубиятга учратди. Бироқ яримфиналда Россия вакилларига 3:4 ҳисобида имконият бой берилди.

Бронза медали учун кечган баҳсда эса Ўзбекистон миллий жамоаси Мўғулистон устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати совриндорига айланди.

Бугунги янгиликлар