Live
11
Ўзбек

Рой Кин «Сити» атрофидаги можаро ҳақида: «Мен бундан нафратланган бўлардим»

Футбол
11 октябр, 11:40
«МЮ» собиқ футболчиси «шаҳарликлар»га оид молиявий айбловлар бўйича ўз фикрларини билдирди.
Рой Кин «Сити» атрофидаги можаро ҳақида: «Мен бундан нафратланган бўлардим»
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин «Манчестер Сити» атрофидаги молиявий можаро юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Мустақил комиссия клубни тўққиз йил давомида молиявий қоидаларни бузганликда, жумладан, даромадларни 900 миллион фунт стерлингдан ортиқ миқдорда сунъий равишда ошириб кўрсатганликда айбдор деб топгани хабар қилинганди. Агар клубнинг апелляцияси рад этилса, унга нисбатан очколарни олиб ташлаш ёки лига таркибидан чиқариш каби спорт санкциялари қўлланиши мумкин.

«Агар мен футболчи бўлганимда ва «Манчестер Юнайтед»да нималар бўлаётгани ҳақида шундай гап-сўзлар тарқалганида, бундан нафратланган бўлардим. Ҳар қандай шубҳали найранг ёки молиявий ҳисоботларни сохталаштириш мени ғазаблантирарди.

Айримлар буни ҳаддан ташқари қаттиқ чора деб ҳисоблаши мумкин. Лекин шундай ифлос ишлар содир бўлган бўлса, мен ўзимни лига чемпиони унвонига муносиб деб ҳис қилмасдим. Асло» — дея Киннинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.

Аввалроқ «шаҳарликлар» катта миқдорда молиявий товон тўлаш орқали муаммони ҳал қилмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар