Live
4
Ўзбек

Гехи: «Мареска ҳар доим ғалаба қозонишга интилади»

Футбол
13 октябр, 04:50
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Энцо Маресканинг иш услуби ва жамоага таъсири ҳақида фикр билдирди.
Гехи: «Мареска ҳар доим ғалаба қозонишга интилади»
Foto: Getty Images
11.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 0 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Марк Гехи бош мураббий Энцо Мареска қўл остида ишлаш ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, мураббий билан футболчилар ўртасидаги очиқ мулоқот ва ғалабага бўлган интилиш жамоага ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда УEФА расмий сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Бизнинг муносабатларимиз жуда очиқ. Мен исталган вақтда у билан ҳар қандай мавзуда гаплаша оламан. Бошқа футболчиларга ҳам худди шундай имконият берилган.

Маресканинг ғоялари, характери ва ҳар доим ғалаба қозонишга бўлган интилиши ҳозирданоқ кўзга ташланмоқда. Менимча, буларнинг барчаси жамоага ижобий таъсир кўрсатмоқда», — деди Гехи.

Аввалроқ «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпул»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. 6-турдан сўнг «шаҳарликлар» АПЛда барча баҳсларда ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, 14 октябр куни Мареска шогирдлари Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «ПСЖ»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 15 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар