Live
4
Ўзбек

Жеррард: «Ман Сити» билан боғлиқ ҳар бир киши бошқалардан нимани тортиб олганини ўйлаб кўриши керак»

Футбол
13 октябр, 04:40
    21
«Ливерпул»нинг собиқ сардори АПЛдаги молиявий қоидабузарликлар ҳақида фикрини билдирди.
Жеррард: «Ман Сити» билан боғлиқ ҳар бир киши бошқалардан нимани тортиб олганини ўйлаб кўриши керак»
Foto: Getty Images
11.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 0 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Ливерпул»нинг собиқ сардори ва яримҳимоячиси Стивен Жеррард «Манчестер Сити» билан боғлиқ иш юзасидан фикр билдирди. Унинг айтишича, у Англия Премер-лигаси чемпионлигини қўлга киритмаганига аллақачон кўниккан ва бундай вазиятда чемпионлик медалини қабул қилмаган бўларди.

«Мен Премер-лигада ҳеч қачон ғолиб бўлмаганим билан ярашганман. Бу ерда ўтириб, агар менга АПЛ медали берилса, уни қабул қилардим, деб айтадиганлардан эмасман.

Аммо «Манчестер Сити» футболчилари ва мухлисларининг «Сизлар биздан ўша лаҳзаларни тортиб ололмайсизлар», деган гапларини эшитдим. Бошқалардан тортиб олинган хотиралар-чи? Гап фақат мен ва «Ливерпул» ҳақида эмас. «Тоттенҳэм», «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» мухлислари ва бошқа жамоалар ишқибозлари ҳақида ҳам бормоқда.

«Манчестер Сити» билан боғлиқ ҳар бир киши бошқалардан тортиб олинган бўлиши мумкин бўлган хотиралар ҳақида ўйлаб кўриши керак», — дея Жеррарднинг сўзларини Тhe Touchline нашри Х ижтимоий тармоғида келтирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

21 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар