Live
4
Ўзбек

«Бавария» «МЮ» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
13 октябр, 05:20
Мюнхен клуби 20 ёшли Лени Йоронинг «Манчестер Юнайтед»даги вазиятини кузатиб бормоқда.
«Бавария» «МЮ» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йоро фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Франциялик футболчига Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Бавария» вакиллари 20 ёшли ҳимоячининг «Манчестер Юнайтед»даги ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Йоронинг трансфер қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Франциялик футболчининг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Йоро ушбу мавсумда «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибидан мунтазам ўрин ололмаяпти. У Англия Премер-лигасида ҳозиргача учта баҳсда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар