Бугун
47
Ўзбек

Консейсау: «Саудияда футбол ҳақиқий касбдек қабул қилинмайди. Маҳаллий ўйинчилар ўзига талабчан эмас»

Футбол
19 октябр, 08:55
    16
«Ал Иттиҳод»да ишлаган португалиялик мутахассис Саудиядаги футбол маданиятини танқид қилди.
Консейсау: «Саудияда футбол ҳақиқий касбдек қабул қилинмайди. Маҳаллий ўйинчилар ўзига талабчан эмас»
Foto: Getty Images

«Милан», «Порту» ва «Ал Иттиҳод» клубларининг собиқ бош мураббийи Сержиу Консейсау Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган футболчиларни кескин танқид қилди.

Мутахассис 2026 йилда «Ал Иттиҳод» клубини тарк этганди.

«Маҳаллий футболчилар ўзларига нисбатан талабчан эмас. Бу уларнинг ёмонлиги ёки хоҳишлари йўқлиги сабабли эмас. Бу — шунчаки маданият масаласи. У ерда талабчанлик, меҳнат ва фидойиликка асосланган ҳақиқий маданият шаклланмаган. Уларда бундай тафаккур йўқ ва бу билан ишлаш қийин.

Баъзи футболчилар ҳатто машғулотларга ҳам келишмайди. У ерда футбол ҳали ҳам ҳақиқий касб сифатида қабул қилинмайди. Улар доимо баҳона топишади: ўзини ёмон ҳис қилаётган қариндоши ёки дин билан боғлиқ сабаблар, масалан, эрталаб соат бешда ўқилиши керак бўлган намоз.

Агар машғулотни шу вақтга белгиласак, айрим футболчилар шунчаки келишмайди. Менинг нуқтайи назаримдан, буларнинг барчасини назорат қилиш жуда қийин. Ҳақиқатан ҳам жуда қийин»
, — дея Консейсаунинг сўзларини келтиради Football Tweet.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар