Италиянинг «Комо» жамоаси бош мураббийи Сеск Фабрегас «Барселона» учун Ханс-Дитер Фликнинг бўлажак ўринбосари сифатида асосий вариант ҳисобланади. Бу хақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, айни дамда Фабрегас «Барселона» бош мураббийлиги учун асосий номзод саналади. Бироқ гап собиқ яримҳимоячининг яқин орада Каталония клубига қайтиши ҳақида кетмаяпти. Испаниялик Флик вақти келиб, ўз лавозимини тарк этишга қарор қилса, алтернатив вариант сифатида кўз остига олиб қўйилган.
Маълумот учун, «Барселона» Испания чемпионати янги мавсумида 27 очко билан етакчилик қилмоқда. Каталонияликлар 9 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Мадриднинг «Реал» клуби эса 9-турдан кейин 21 очко билан учинчи поғонани банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни Флик шогирдлари Мадриднинг «Реал» клубига қарши баҳсда майдонга тушишлари зарур.