Бугун
34
Ўзбек

Дунёнинг собиқ 7-ракеткаси фаолиятини якунлашини маълум қилди

Теннис
23 октябр, 06:01
Давид Гоффен Очиқ даврда белгиялик теннисчилар орасида рекордчига айланди.
Дунёнинг собиқ 7-ракеткаси фаолиятини якунлашини маълум қилди
Фото: Gettyimages

ATP туркумига кирувчи мусобақаларнинг яккалик баҳсларида олти карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ 7-ракеткаси белгиялик Давид Гоффен фаолиятини якунлашга қарор қилди. У Очиқ даврда (Open era — бу 1968 йилда бошланган тарихий давр бўлиб, профессионал теннисчиларга «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларда ҳаваскорлар билан бирга қатнашишга расман рухсат берилган), 358 та ғалабага эришиб, ҳамюртлари орасида рекордчи саналади. Бу ҳақда OptaAce ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.

35 ёшли белгиялик учун Белгиянинг Брюссел шаҳрида ўтказилаётган ATP-250 туркумига кирувчи мусобақа профессионал фаолиятидаги охиргиси бўлди. Давид иккинчи даврада жаҳоннинг 37-ракеткаси Алекс Михелсен имкониятни бой бериб қўйди.

Маълумот учун, Давид Гоффен 2014 йил Метц ва Кицбюэлдаги турнирларда ғалаба қозонган. 2017 йилда у Токиода ва Шэнжэнда ҳамда 2021 йил – Монпеледа бош совринга эга чиққан. ATP даражасидаги сўнгги яккалик баҳсларидаги совринни Гоффен Марракешда 2022 йилда қўлга киритган.

Бугунги янгиликлар