Live
1
Ўзбек

«Барселона» яна бир яримҳимоячи сотиб олиши мумкин

Футбол
23 октябр, 08:41
Миланнинг «Интер» клуби аъзоси Анди Диуф фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
«Барселона» яна бир яримҳимоячи сотиб олиши мумкин
Фото: Gettyimages

Миланнинг «Интер» клуби яримҳимоячиси Анди Диуф Европанинг бир қанча топ-клублари эътиборини ўзига қаратган. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Журналистнинг маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчи хизматларига Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси», Каталониянинг «Барселона» ҳамда Парижнинг «ПСЖ» жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

Франциялик хавбекнинг актуал трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Анди Диуфнинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойигача мўлжалланган.

Италия чемпионати ушбу мавсумида яримҳимоячи 6 та беллашувда майлонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар