Лондоннинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Бруно Гимараэс «Нюкасл»ни тарк этиб, Лондонга кўчиб ўтганини ёдга олди.
«Мен ҳеч қачон ўзимга нисбатан «Нюкасл»да бўлгани каби муҳаббатни кўрмагандим. Жуда кўп уйқусиз тунларни ўтказдим, «Нюкасл»дан кетиш мен учун қийин бўлди. Ўртамизда ўзгача боғлиқлик бор эди. Умид қиламанки, бу ерда, «Арсенал»да ҳам ана шундай меҳрни топа оламан», — дея Гимараэс сўзларидан иқтибос келтиради журналист Саймон Коллингс.
Эслатиб ўтамиз, Гимараэс 2022 — 2026 йиллар оралиғида «Нюкасл» шарафини ҳимоя қилган. Ўтган ёзги трансфер ойнаси вақтида бразилиялик «Арсенал» сафига бориб қўшилди.
Маълумот учун, Бруно Гимараэс «тўпчилар» сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.