«Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларнинг етти карра чемпиони, дунёнинг учинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алкарас 2027-йилги мавсумда Лондонда бўлиб ўтадиган ATP-500 турнирида иштирок этишни режалаштирмоқда.
«2027 йилда Лондондаги турнирга қайтишни интиқлик билан кутяпман. У ерда иккита ғалабадан кейин ажойиб хотираларим бор. У ҳар доим менинг ўтли кортлардаги мусобақалар борасидаги тақвимимда асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Мен яна Queen’с Club’га қайтишга, Лондондаги лаҳзалардан завқланишга ва мухлисларни қизиқарли теннис билан хурсанд қилишга тайёрман. Ишончим комилки, бизни яна бир ажойиб ҳафта кутмоқда», - дея Алкараснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда турнир матбуот хизмати.
Маълумот учун, Алкарас 2023 ва 2025 йилларда Лондондаги мусобақада зафар қучган. Испаниялик теннисчи бу йилги турнирни жароҳат туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлди.