Англиянинг учта гранд клуби — «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» «Милан» марказий ҳимоячиси Кони Де Винтерни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, англиялик клублар скаутлари белгиялик 24 ёшли футболчининг Рубен Аморим қўл остидаги ўсишидан мамнун.
Шу билан бирга, футболчининг ўзи ҳозирча жамоасини ўзгартиришга шошилаётгани йўқ. Унга «Нюкасл», «Тоттенҳэм», «Лидс» ва «Брентфорд» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ушбу жамоалар вакиллари ҳимоячининг сўнгги учрашувларини бевосита стадиондан кузатган.
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида айниқса фаол иш олиб бормоқда. Де Винтер ҳар икки клуб учун асосий трансфер мақсади бўлмаслиги мумкин, бироқ унинг номзоди қишки ва келаси ёзги трансфер ойнаси олдидан муҳокама қилинадиган футболчилар қаторида турибди.