Live
5
Ўзбек

«Милан» Рабио билан шартномани узайтиришга яқин

Футбол
6 ноябр, 09:37
Франциялик 31 ёшли футболчи билан шартномани 2030 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи.
«Милан» Рабио билан шартномани узайтиришга яқин
Фото: Getty Images

«Милан» клуби яримҳимоячи Адриен Рабио билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «россонери» франциялик 31 ёшли футболчи билан шартномани 2030 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи. Амалдаги келишув 2027/28 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Таъкидланишича, ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.

Қайд этилишича, янги шартнома бўйича Рабионинг маоши ошиши кутилмоқда. Ҳозирда француз футболчиси йилига 3,5 миллион евро ишлаб топмоқда. Янги келишувга кўра эса «Милан» унга бонуслардан ташқари йилига 5 миллион евро тўлаши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар