Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев Эроннинг «Персеполис» клуби сафида ўтказилган ўртоқлик баҳсида ҳет-трик қайд этди.
«Персеполис» «Киа» жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Сергеевдан ташқари Муҳаммадризо Миршафиён, Амирҳусайн Маҳмудий, Муҳаммадҳусайн Содиқий ва Ёсин Салмоний ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Эрон чемпионатининг 13-тури доирасида «Пайкон»га қарши баҳсда (3:0) асосий таркибда майдонга тушган футболчилар эса ушбу ўртоқлик беллашуви олдидан тикланиш машғулотларини ўтказди.
Маълумот учун, «Киа» клуби Эрон миллий жамоаси ва Германиянинг «Ҳамбург» клуби собиқ футболчиси Маҳди Маҳдавикияга тегишли.