Live
1
Ўзбек

Виртц: «Ираола ишонч бағишламоқда, бу эса мени жуда хурсанд қилмоқда»

Футбол
24 ноябр, 13:02
Германиялик футболчи Андони билан ишлаш унга маъқул келаётганини таъкидлади.
Виртц: «Ираола ишонч бағишламоқда, бу эса мени жуда хурсанд қилмоқда»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» яримҳимоячиси Флориан Виртц жамоанинг янги бош мураббийи Андони Ираола билан ҳамкорлик қилиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ираола билан ишлаш менга жуда ёқмоқда. У ўзининг бутун мураббийлик фаолияти давомида ажойиб мутахассис эканини исботлаб келган.

Унинг қўл остида мен тахминан икки йил олдинги даражамга қайтмоқдаман. Ўша пайтларда чиройли футбол намойиш эта олардим. Ираола менга ўзига бўлган ишончни қайтарганини ҳис қиляпман ва бу мени жуда хурсанд қилмоқда», — дея Виртцнинг сўзларини келтиради The Anfield Talk нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед»га қарши сўнгги учрашувда (4:0) германиялик футболчи битта гол ва битта голли узатма муаллифига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар