20 ва 21 октябр Ўзбекистон чорак финал жуфтликлари ўтказилади. Олмалиқ, Фарғона, Зомин ва Наманганда бўлиб ўтадиган беллашувлардан кейин яримфинал иштирокчилари аниқланади.
Тажрибали мутахассислардан бири Ёрқин Назаров эса чоракфинал жуфтликларининг имкониятларини чамалаб, яримфиналга кимлар чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
20 октябр
18:30. ОКМК – Гулистон
- «Гулистон» жамоасини шунча клублар орасидан чоракфиналга чиққанини ўзи сенсация. Лекин бу тўқнашувда 100 фоиз ОКМК фаворит. Бу ерда ҳеч қанақа сенсация бўлиши мумкин эмас. Олмалиқликлар «Гулистон»ни ютади.
19:00. Нефтчи – Локомотив
- Чорак \финал ичидаги энг қизиқарлиси «Нефтчи» - «Локомотив» ўйини бўлади. Иккита жуда яхши жамоалар баҳс олиб борадилар. Ташаббус «Нефтчи»нинг мухлислари бўлади. Қолаверса, ўйин Фарғонада бўлаётгани учун «Нефтчи» «Локомотив»ни мағлуб этади.
19:00. Сўғдиёна – Андижон
- Иккита тенг жамоа. Чемпионатда турнир жадвалида ҳам ёнма-ён туришибди. Ўйин жиҳатлари бўйича ҳам бир-бирига ўхшашиб кетишади. Фикримча, бу учрашувда пеналтилар сериясигача борилади. Унда эса мезбонлар ютса керак.
21 октябр
19:00. Навбаҳор – Ғазалкент
- «Ғазалкент» жуда яхши жамоа. Ёшлардан ташкил топган, про лигада ҳам етакчилар қаторида кетяпти. Лекин «Ғазалкент»га ундан ҳам яхши шаклланган, чемпионатда чемпионлик учун курашаётган «Навбаҳор» рақиб бўлади. Бунинг устига ўйин Наманганда бўлиб ўтади. Шу боис сенсация бўлмаса керак ва наманганликлар ғалаба қозонади.
Яримфиналда менимча, ОКМК, «Нефтчи», «Навбаҳор» чиқади ва «Сўғдиёна» - «Андижон» ўйин тақдири нимагадир пеналтилар сериясида ҳал бўлади, деб ўйлаяпман, имкониятлар 50\50. Кимни омади чопса, ўша жамоа ютиб кетади.
Яримфиналга кимлар чиқади? Ёрқин Назаров чоракфинал олдидан имкониятларни қандай баҳолади?
Эксклюзив
20 октябр, 02:48
Назаров эса чоракфинал жуфтликларининг имкониятларини чамалади.
Фото: Каттақўрғон ПФК
20.10.2026, 10:00
Ўзбекистон Кубоги
Нефтчи
-
:
-
Локомотив Ташкент