Live
1
Ўзбек

Мэддисон: «Мен «Тоттенҳэм»га содиқман»

Футбол
20 октябр, 04:30
    5
Яримҳимоячи клуб уни қийин вазиятларда қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
Мэддисон: «Мен «Тоттенҳэм»га содиқман»
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Жеймс Мэддисон жамоага содиқ эканини маълум қилди.

АПЛнинг 7-турида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Ковентри»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Учрашувдаги голлардан бирини Мэддисон урди. У голни нишонлаш вақтида клуб эмблемасини ўпди.

«Мен ўтган йилнинг ўзидаёқ «Тоттенҳэм»га содиқ эканимни айтганман. Майдондан ташқарида бўлган вақтим давомида клуб мени қанчалик яхши кўриши ва қийин пайтларда қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим.

Мен бу клубга ҳали кўп нарса беришим керак», — деди Мэддисон Sky Sports нашрига. Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларда 6 та учрашувда иштирок этиб, битта гол урди.

Лондонликлар айни пайтда мусобақа жадвалида 6 очко жамғарган ҳолда 16-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувни сафарда «Челси»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар