Live
15
Ўзбек

Симеоне «Барселона»га қарши баҳс олдидан Алвареснинг ҳолати ҳақида гапирди

Футбол
7 ноябр, 07:30
«Атлетико» бош мураббийи аргентиналик ҳужумчининг жисмоний ҳолатига баҳо берди.
Симеоне «Барселона»га қарши баҳс олдидан Алвареснинг ҳолати ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
08.11.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Барселона Барселона

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона»га қарши баҳс олдидан Хулиан Алвареснинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Жуда яхши, унинг ҳолати жуда аъло», — дея қисқа жавоб берди аргентиналик мутахассис матбуот анжуманида.

Бўлажак беллашув Алварес учун ёзги трансфер воқеаларидан кейин «Барселона»га қарши илк баҳс бўлади. Каталонияликлар аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган ва Испания ОАВ хабарларига кўра, «Атлетико»га таклиф ҳам юборган.

Алварес аввалроқ клубини ўзгартириш истаги борлигини очиқ айтган, бироқ Мадрид клуби уни қўйиб юборишдан бош тортган. Якунда футболчи жамоада қолди ва кейинчалик мухлислардан узр сўради.

Маълумот учун, «Атлетико» ва «Барселона» Испания чемпионатида ўзаро баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув 8 ноябр куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар