«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола жамоа дарвозабони Алиссон Беккернинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик посбоннинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.
«Алиссон учун ушбу мавсум охиргиси бўладими ёки йўқми, билмайман. Бу саволни унинг ўзига берган маъқул. Умид қиламанки, ундай бўлмайди ва у яна бир муддат биз билан қолади», — дея Ираоланинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида келтирди.
Маълумот учун, Алиссон Беккер 2018 йилдан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бразилиялик дарвозабон мерсисайдликлар сафига «Рома»дан 72 миллион евро эвазига ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон «Ливерпул» билан икки марта Англия чемпионлигини ҳамда бир бор УEФА Чемпионлар лигасини қўлга киритган.