«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк мавсум якунлангач жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Маълумот учун, нидерландиялик 35 ёшли футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади. Клуб ҳимоячи билан келишувни узайтирмоқчи. Бироқ якуний қарор унинг ўзига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Манбага кўра, футболчига бир қатор етакчи жамоалар ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Даъвогарлар қаторида «Реал», «Галатасарой», «Милан» ва «Интер Майами» жамоалари бор.
Шунингдек, Саудия Арабистони чемпионати жамоалари ҳам Виржил атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Трансфер бозорида у ҳозирда тахминан 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Бу мавсум у Англия Премер-лигасида бешта ўйинда майдонга тушган.