Live
1
Ўзбек

Карлос Пратес: «Махачевни ҳаётидаги энг оғир жанг кутиб турибди»

MMA
30 сентябр, 07:40
Бразилиялик жангчи амалдаги чемпион билан тўқнашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Карлос Пратес: «Махачевни ҳаётидаги энг оғир жанг кутиб турибди»
Фото: Gettyimages

UFC бразилиялик ярим ўрта вазн (77 кг гача) жангчиси Карлос Пратес россиялик амалдаги чемпион Ислом Махачев билан кутилаётган жанг ҳақида гапирди.

«Махачев - Герри жангини кўрганимда, Ислом кўринганидек енгилмас эмаслигини англадим. У йиртқич, икки карра чемпион ва ҳоказо. Лекин атрофдагилар уни енгиб бўлмаслигини айтишса, буни ақлимга сиғдира олмайман. Агар у сени партерга ўтказса, ортиқ ўрнингдан туролмайсан. Нега тура олмас эканман?

Тафсилотларга берилишни истамайман, чунки бу жанг жуда муҳим, у мен ҳақимда қанчалик кам билса, шунчалик яхши. Лекин менинг машғулотларимни кўрганлар билишади, доим ўзимни ноқулай аҳволга солишни яхши кўраман. Кураш машғулотларининг аксариятида имкониятларим ёмонроқ ҳолатдан бошлайман. Бундай рақибга қарши чиқаётганда, аниқ тушуниш керак — оғайни, сени тазирингни беришади. Шунинг учун унинг Герри билан жанги менга ишонч бағишлади. Менимча, мен унга ҳаётидаги энг оғир жангни тақдим этаман», - деди Пратес Podcast Connect Cast подкастида.

Бугунги янгиликлар