«Бавария» клуби «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфордни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда GiveMeSport хабар берди.
Манбага кўра, «ирислар» 32 ёшли киперни фаолиятини якунлаши кутилаётган Мануэл Нойер ўрнига эҳтимолий номзод сифатида кўрмоқда. 40 ёшли кипер мавсум якунига етганидан сўнг қўлқопларини михга илиши мумкинлиги тахмин қилинганди.
Қайд этилишича, «Бавария»нинг трансфер мақсадлари рўйхатида Пикфорд «Брайтон» дарвозабони Барт Вербрюггендан юқори ўринда турибди.
Пикфорд бу мавсумда барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг 5 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Футболчининг «Эвертон» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Пикфорднинг бозор қиймати 13 миллион еврони ташкил этади.