«Бавария» клуби дарвозабон Мануэл Нойерга ўринбосар изламоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб унинг ўрнига «Фулҳэм» кипери Бернд Ленони қўлга киритишни режалаштирмоқда
Манбага кўра, «Бавария»нинг ҳозирги икки дарвозабони — 40 ёшли Мануэл Нойер ва 38 ёшли Свен Улрайх келаси ёзда фаолиятини якунлаши мумкин. Уларнинг клуб билан шартномалари ҳам келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Агар бу ҳолат юз берса, Мюнхен клубининг асосий дарвозабони 23 ёшли Йонас Урбиг бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, айнан тажрибаси Бернд Ленони «Бавария» учун жозибадор номзодга айлантирган. У Нойер ва Улрайх ўрнига жамоага олиб келиниши мумкин бўлган асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Нойер билан шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказган. Бироқ у фаолиятини якунлаши мумкинлигини инкор қилмаган.