Родриго ушбу мавсумни «Реал»да ўтказади.
Бразилиялик вингер тиззадаги хочсимон боғламлар жароҳатидан тикланиш жараёнини якунламоқда. Унинг қишда майдонга қайтиши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Мадрид клуби 25 ёшли футболчини ижарага бериш бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас. Бош мураббий Жозе Моуринио Родригога 100 фоиз ишонч билдирмоқда.
Ҳужумкор ўйинчи сўнгги марта март ойининг бошида майдонга тушган. Ўтган мавсумда у Ла Лигада 19 та баҳсда иштирок этиб, 1 та гол урган ва яна 3 та голли узатмани амалга оширган.
«Реал» Родригони ижарага бериш вариантини кўриб чиқмайди
Футбол
9 октябр, 04:04
Моуринио 25 ёшли вингерга тўлиқ ишонади.
Foto: Getty Images