Микел Артета «Арсенал»нинг Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубияти аламини ҳанузгача унутгани йўқ.
Лондонликлар клуб тарихида атиги иккинчи марта ҳал қилувчи баҳсга қадар етиб боришди, аммо яна мағлубиятга учрашди. Пеналтилар сериясида «ПСЖ»га имконият бой берилди.
«Арсен Венгер айтганидек, қалбимда ҳанузгача шу мағлубиятнинг изи бор. Бу заҳар ҳали ҳам томирларимда оқмоқда. Ва у ерда қолиши керак, чунки биз айнан шу орқали сабоқ оламиз.
Эҳтимол, бу мен ва бошқалар учун кучли рағбат манбайига айланар», — дея «тўпчилар» бош мураббийининг сўзларини келтиради The Athletic.
Артета: «ЕЧЛ финалидаги мағлубият заҳри томирларимда оқмоқда»
Футбол
9 октябр, 03:42
11
«Арсенал» бош мураббийи ҳамон «ПСЖ»га қарши финални унутгани йўқ.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади