«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «қироллик клуби»нинг суст позицияси туфайли «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмасликдан хавотирда. Бу ҳақда испаниялик журналист Иван Мартин ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Манбага кўра, франциялик 27 ёшли футболчи мадридликлар унинг номзодини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда етарлича тарғиб қилмаётганидан норози. Унинг фикрича, ўтган мавсумдаги юқори натижалари ва статистик кўрсаткичлари клуб раҳбарияти томонидан анча кучли ва фаол PR қўллаб-қувватлашга лойиқ эди.
Шунингдек, Мбаппе ўз ватандоши, футбол афсонаси ва «Реал»нинг собиқ устози Зинедин Зиданнинг очиқ қўллаб-қувватлашини кутгани, бироқ мураббий бу борада бирор марта ҳам ошкора баёнот бермагани таъкидланмоқда.
2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр, душанба кунига белгиланган. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади. Бу маросим тарихда 70-маротаба ўтказиладиган юбилейга айланади.
Эслатиб ўтамиз, ғолиб FIFA рейтингининг кучли 100 талигидан ўрин олган мамлакатлардан 100 нафар журналист иштирокидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади