Германиянинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани Германия чемпионати 5-туридан ўрин олган «Аугсбург»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди. Мазкур беллашув 10 октябр, шанба куни бўлиб ўтади.
«Бу жуда муҳим ўйин. Ўтган йили биз Бундеслигада бор-йўғи битта ўйинда — айнан «Аугсбург»га ютқазиб қўйгандик. Бундан ташқари, бу дерби, бунинг устига сафарда. «Аугсбург»нинг ўзига хос хусусияти — жуда зич ўйнаш ва тўпга эгалик қилишда ўта хавфли ҳаракат қилиш қобилиятидир. Уларда кучли индивидуал ижрочилар кўп — кўпчилик ўйлаганидан ҳам кўпроқ. Улар мавсумни ажойиб бошлашди. Бу дерби, мухлислар ҳам биз каби уни интиқлик билан кутмоқда», - дея Компани сўзларидан иқтибос келтиради «Бавария» матбуот хизмати ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, «Аугсбург» Германия чемпионати мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 4 та ўйинда 7 очко тўплади. «Бавария» эса 10 очко билан 2-ўринда бормоқда.