Live
5
Ўзбек

Моуринио «Реал» ҳимоячиси ҳақида: «У биринчи марта биз билан машғулотда иштирок этди»

Футбол
9 октябр, 07:40
    1
Франциялик Ферлан Менди сафга қайтишга яқин турибди.
Моуринио «Реал» ҳимоячиси ҳақида: «У биринчи марта биз билан машғулотда иштирок этди»
Фото: Gettyimages

«Реал Мадрид» бош мураббийи жамоанинг франциялик ҳимоячиси Ферлан Менди ҳақида хушхабарни маълум қилди. Француз сўнгги марта ўтган мавсум охири, аниқроғи май ойи бошида майдонга тушган эди.

«Бугун Ферлан Менди илк бор биз билан машғулотда иштирок этди», - деди Моуринио журналистларга.

Маълумот учун, Менди 2019 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда ҳимоячи жароҳатдан кейин узоқ вақт тиклангани сабабли майдонда бир марта ҳам кўриниш бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябр, шанба куни «Реал Мадрид» Испания чемпионати 8-турида «Вилярреал»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.

Таъкидлаб ўтамиз, 7 та ўйинда 15 очко жамғарган «Реал Мадрид» 4-ўринни эгаллаб турибди. Етакчи «Барселона» билан ўртадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. «Вилярреал» ҳисобида эса 8 очко билан 9-поғонани банд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар